Ўзбекистон - Туркманистон ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда
Ўзбекистон – Туркманистон ёшлар форуми доирасида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда Маҳтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши раисиً Язпўлат Кериев билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва Туркманистон ёшлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, ушбу муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ёшлар учун янги имкониятлар яратиш ҳамда истиқболли ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, форум доирасида икки мамлакатнинг ёшлар билан ишлаш соҳасидаги тажрибаси, амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан тақдимотлар ва мулоқотлар ташкил этилди.

Қайд этилганидек, мазкур анжуман икки қардош мамлакатнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини амалда кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Г.Бобоева, ЎзА