Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари экспертлар нигоҳида (+видео)
“Дунёга назар” таҳлилий дастури
Марказий Осиё минтақасида жойлашган Ўзбекистон ва Тожикистонни нафақат географик яқинлик, балки муштарак тарих, дин, маънавий қадриятлар ва биродарликнинг ўзига хос ришталари боғлаб туради.
Асрлар мобайнида ёнма-ён, бир оила аъзоларидек, аҳил-иноқ яшаб келаётган ўзбек ва тожик хурсандчиликда ҳам, ғам булути соя ташлаганда ҳам доимо бирга бўлган. Содда қилиб айтганда, ўзбек ва тожик миллатини дуторнинг икки торига қиёслаш мумкин.
Бугунги кунда самарали, ўзаро манфаатли Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги икки халқнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келиши баробарида Марказий Осиёдек кенг қамровли минтақада тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил тараққиётни таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
- Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларида ижобий ўзгаришларнинг асосий сабаблари ва “бурилиш нуқтаси” нимада?
- Икки ўлка ҳамкорлиги Марказий Осиёда интеграция жараёнларига қандай таъсир кўрсатмоқда?
- Янги транспорт коридорлари мамлакатларимиз учун қандай стратегик аҳамиятга эга?
- Халқ дипломатияси ва маданий алмашинув дастурлари икки давлат муносабатларини мустаҳкамлашда қандай роль ўйнамоқда?
ЎзА ушбу саволларга атрофлича жавоб олиш орқали муҳим жараёнларни холис баҳолаш, Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг бугунги ҳолати, шунингдек, ўлкамиз ташқи сиёсатида кузатилаётган асосий тенденциялар, муҳим дипломатик қадамлар, стратегик ҳамкорликнинг мамлакат тараққиётига таъсири хусусида фикрлашиш учун экспертларни суҳбатга чорлади.
Кўрсатувни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Jwes3v34-0U" title="O`zbekiston – Tojikiston munosabatlari ekspertlar nigohida " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ўткир АЛИМОВ, Искандар ИСМАТОВ (видеомуҳандис), ЎзА