Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 май куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Мамлакатимиз етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий шерикликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.