Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида ўтган мазкур ўйинда терма жамоамиз 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Элдор Шомуродов (дубль) ва Ҳусайн Норчаев томонидан киритлган голлар ўйин тақдирини ҳал этид.
Энди Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 октябрь куни Тошкентда Сурия термасига қарши майдонга тушади. Шунингдек, 6 октябрь куни Жанубий Корея майдонида мезбонларга қарши ўйнайди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА