Ўзбекистон делегацияси расмийлари Японияда ХОҚ президенти билан учрашди
Японияда давом этаётган XX ёзги Осиё ўйинлари давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда World Aquatics Ижроия қўмитаси бюроси аъзоси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда қатор нуфузли халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Самимий кечган учрашув ва суҳбатларда халқаро спорт ҳамжамияти доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш истиқболлари хусусида фикр юритилди.
Т. Рўзиев, ЎзА