Ўзбекистон чемпионатининг янги чемпионлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳслари ниҳоясига етди. Унда шахматнинг стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 239 нафар ёш шахматчи 10 кун давомида ўз маҳоратини намойиш этди.
Стандарт йўналишида кечган баҳсларда Фарзонабону Бозорова, Малика Норқулова, Моҳинур Ҳикматхонова, Абдураҳмон Ражабов, Ҳасан Акрамов, Билолиддин Обидов ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.
Рапид йўналишида Фарзонабону Бозорова, Малика Норқулова, Дилноза Нуруллаева, Баҳодир Эркинов, Иброҳим Жуманазаров, Орият Обиджоновга тенг келадигани топилмади.
Блиц йўналишида эса Оқилахон Эшонова, Нилуфар Маҳмудова, Дилноза Нуруллаева, Фазлиддин Фарҳодов, Акбаршоҳ Очилов, Темур Шавкатов тенгдошларидан анча устун эканлигини кўрсата олди.
[gallery-16199]
Ғолиб ва совриндорларга ташкилий қўмита томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА