Ўзбекистон аҳолисининг банклардан қарзи 243,6 триллион сўмдан ошди (+видео)
2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг банклардан олган кредитлари қолдиғи 243,6 трлн сўмни ташкил этди.
Йил бошида бу кўрсаткич 220,3 трлн сўм эди. Саккиз ой ичида аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги 23,3 трлн сўмга ёки 10,6% га кўпайди.
Одамлар қандай мақсадларда кредит олишмоқда?
*Ипотека кредитлари — 89,7 трлн сўм
*Микроқарзлар — 51,3 трлн сўм
*Микрокредитлар — 48,2 трлн сўм
*Автокредитлар — 41 трлн сўм
*Таълим кредитлари — 6,85 трлн сўм
*Истеъмол кредитлари — 502 млрд сўм
*Бошқа кредитлар — 6,1 трлн сўм
Жами кредитларнинг 130,8 трлн сўми давлат банклари, 112,8 трлн сўми эса хусусий банклар ҳиссасига тўғри келади.
М.Турдалиева, И.Исматов (ЎзА)