Ўзбек полвонлари яна бир турнирда шоҳсупага кўтарилди
Хитойнинг Сиань шаҳрида ўтказилган спорт курашлари бўйича “Central Asia Elite Wrestling Tournament” мусобақасида мамлакатимиз полвонлари муносиб иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 9 та медалга эга чиқди.
Турнир давомида вазни 50 килограммгача бўлган Актенге Кеунимжаева, -74 кг.да Бегижон Қўлдошев ва 97 килограммли полвонлар орасида Шерзод Поёнов барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Финалга қадар ўтган беллашувларда Санжарбек Рустамбеков (65 кг) ва Намоз Абдурашидов (125 кг) муваффақиятли иштирок этди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, ўз вазнларида Нодирбек Жуманазаров, Муҳаммадрасул Қўлдошев, Бобур Исломов ҳамда Сардорбек Холматов бронза медали учун кечган баҳсларда ғалаба қозонди ва учинчи поғонадан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА