«Ўзагросуғурта» АЖда «Уч авлод учрашуви»: тажриба, қадрият ва келажак сари
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ўзагросуғурта» АЖда «Мустақилликнинг 35 йиллиги — Янги Ўзбекистон ёшлари нигоҳида» шиори остида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.
Тадбирда жамият раҳбарияти, фахрий ходимлар, тажрибали мутахассислар ва ёшлар иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Жўраев Жавлонбек Норбобоевич Мустақилликнинг 35 йиллиги, ёшларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, миллий қадриятлар ва авлодлар давомийлиги ҳақида маъруза қилди.

Фахрий вакиллари ўзларининг кўп йиллик тажрибаси ва ҳаётий сабоқлари билан ўртоқлашиб, ёшларга қимматли тавсиялар бердилар.
Шунингдек, тизимда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрий ходимлар эътироф этилиб, уларнинг меҳнати ва жамият ривожига қўшган ҳиссаси юксак қадрланиши таъкидланди.

Самимий мулоқот, тажриба алмашинуви ва устоз-шогирд анъаналари мужассам бўлган учрашув авлодлар ўртасидаги узвийликни янада мустаҳкамлади.
ЎзА