От йўрттириш бўйича мамлакат чемпионати давом этмоқда
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорт клубида от йўрттириш йўналиши бўйича кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида чавандозлар жамоавий соврин бўйича рақобатлашди. Унда кичик ўсмирлар тоифасида Сўғдиёна Аҳмедова “Eshton Valey” тулпорида олтин, “Layana” лақабли отида кумуш медалга сазовор бўлди. Саиданасхон Саидолимов эса “Yavuz Xan” оти билан бронза медални қўлга киритди.
Ўсмирлар орасида Арина Панова “Senator” ва “Levantos” тулпорларида олтин ва бронза, Айлин Абдуллаева эса “Sanlit Hellas” отида кумуш медалли бўлди. Ёшлар орасида Ксения Раҳматуллаева (May Kvik Eps Ji), София Ума Бутовченко (Monshof’s Red Diamond), Мария Ғафурова (Jizel) шоҳсупага кўтарилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА