Осиё ўйинлари: 25 сентябрь куни вакилларимиз қайси спорт турларида баҳслашади?
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган ХХ Осиё ўйинларининг олтинчи кун беллашувлари бошланмоқда. Бугун бир қатор спорт турларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу кунда от спорти, ўқ отиш, енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, сузиш, қиличбозлик, стол тенниси, гандбол, бокс, футбол, соҳил волейболи, чим устида хоккей ва спорт гимнастикаси бўйича баҳслар ўтказилади.
25 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
Барча вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
От спорти
05:30 — аёллар, от йўрттириш, саралаш: Алина Шевсова.
Ўқ отиш
05:45 — микст, 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ узиш, саралаш: Муҳаммад Камолов, Нигина Саидқулова.
06:45 — эркаклар, 50 метр пневматик милтиқдан ўқ узиш, саралаш: Жавоҳир Соҳибов.
Енгил атлетика
06:00 — аёллар, еттикураш: Ўғилой Норбоева.
15:30 — эркаклар, 100 метр, саралаш: Султон Ғофуржонов.
16:40 — эркаклар, босқон улоқтириш, финал: Аюбхон Фаёзов, Суҳроб Хожаев.
17:30 — аёллар, 400 метр, саралаш: Жонбиби Ҳукмова.
17:45 — эркаклар, 400 метр, саралаш: Аббосбек Тоштемиров.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
06:00 — эркаклар жуфтлиги, 500 метр, ярим финал: Зиёдбек Йўлдошалиев, Шаҳриёр Маҳкамов.
07:40 — аёллар тўртлиги, 500 метр, А финал: Милана Душев-Янич, Екатерина Шубина, Арина Танатмишева, Шаҳризода Мавлонова.
07:50 — эркаклар, 500 метр, А финал: Владлен Денисов.
Сузиш
06:08 — эркаклар, 50 метр брасс, саралаш: Искандар Садуллаев.
06:10 — эркаклар, 50 метр брасс, саралаш: Муҳаммадисмоил Раҳмонов.
06:45 — эркаклар, 400 метр эркин усул, саралаш: Илья Сибирцев.
Қиличбозлик
06:30 — аёллар, шпага, жамоавий баҳс: Ўзбекистон — Ҳиндистон.
Стол тенниси
07:45 — эркаклар жуфтлиги: Диёрбек Дилшодов, Шоҳруҳ Искандаров — Қуек Йонг, Панг Ю Ен (Сингапур).
08:30 — аёллар: Аружан Камалова — Зауреш Акашева (Қозоғистон).
09:15 — аёллар: Асель Эркебаева — Ц Цунг Су (Гонгконг).
10:00 — эркаклар: Шоҳруҳ Искандаров — Чун Тинг Вонг (Гонгконг).
Гандбол
08:30 — аёллар: Вьетнам — Ўзбекистон.
Бокс
08:45 — аёллар, 54 килограмм: Нигина Ўктамова — Бибинашастамо Холова (Тожикистон).
09:00 — эркаклар, 60 килограмм: Абдумалик Халоков — О Тае Бом (Шимолий Корея).
Футбол
10:00 — эркаклар, чорак финал: Ўзбекистон — Саудия Арабистони.
15:30 — аёллар, чорак финал: Корея Республикаси — Ўзбекистон.
Соҳил волейболи
11:00 — эркаклар: Ўзбекистон — Япония.
Чим устида хоккей
13:00 — аёллар: Сингапур — Ўзбекистон.
Спорт гимнастикаси
13:00 — эркаклар, параллель брус, финал: Расулжон Абдураҳимов.
13:00 — аёллар, эркин машқ, финал: Дилдора Арипова.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА