"Осиё ўйинлари–2026": бугун делегациямиз аъзолари қайси спорт турларида иштирок этади?
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида 21 сентябрь куни навбатдаги баҳслар ўтказилади. Унда Ўзбекистон делегацияси вакиллари 10 та спорт турида рақобатлашади.
Жумладан, кун давомида спортчиларимиз триатлон, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, стол тенниси, ММА, сув полоси, чим устида хоккей, футбол, 3х3 баскетбол ва ушу бўйича беллашувларда иштирок этади.
Қуйида бугун мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг:
Триатлон: 5:30 — жамоавий баҳс, финал.
Ўқ отиш: 5:45 — 10 метрга милтиқдан — Жавоҳир Соҳибов, 6:00 — скит — Руслан Утаганов, Бекзод Абдураҳимов, Беҳруз Шарапов.
Спорт гимнастикаси: 6:00 — эркаклар — Ўткирбек Жўраев, Равшан Комилжонов.
Стол тенниси: 6:00 — эркаклар — Ўзбекистон – Мўғулистон, 8:30 — аёллар — Ўзбекистон – Мальдив ороллари.
ММА: 7:00 — ярим финал — Фирдавс Атамуратов – Дастан Канибек уулу (Қирғизистон).
7:40 — ярим финал — Ҳилола Собирова – Далин Ченг (Камбоджа).
8:40 — ярим финал — Нодирбек Шавкатов – Қодирбек Шинбаев (Қозоғистон).
Сув полоси: 10:30 — аёллар — Сингапур – Ўзбекистон.
Чим устида хоккей: 11:00 — аёллар — Ўзбекистон – Таиланд.
Футбол: 12:00 — аёллар — Ўзбекистон – Гонконг.
3х3 баскетбол: 14:05 — аёллар — Эрон – Ўзбекистон.
15:20 — эркаклар — Хитой Тайпейи – Ўзбекистон.
Ушу: 15:00 — саралаш — Шаҳзода Азатова – Мичидма Лхагва (Мўғулистон).
16:00 — саралаш — Абдулҳамид Одилов – Маҳди Кермани (Эрон).
16:30 — саралаш — Авазбек Маҳамаджонов - Дажае Жунг (Жанубий Корея).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА