Осиё олимпия кенгаши йиғилишида илғор ташаббуслар илгари сурилди
Япониянинг Нагоя шаҳрида Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (MOQA) ҳамда Осиё олимпия кенгаши (ООК) раҳбарияти иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди.
Унда ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қитъа спортининг истиқболли йўналишлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ООК вице-президенти, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Умаров халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва спорт соҳасида тажриба алмашиш юзасидан мулоқот қилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА