Глобаллашув шароити юксак салоҳиятли, билимли, масъулиятли ва рақобатбардош кадрлар етиштиришни талаб қилмоқда. Ваҳоланки, ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида юксак малакали кадрлар муҳим ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети юртимизда халқаро муносабатлар соҳасида дипломатик қарашларга эга, салоҳиятли мутахассис-кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга асосий эътибор қаратмоқда.

Хусусан, университет фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Талабаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш” бўлими ташкил этилиб, бир қатор янги вазифаларни бажаришга киришилди. Бўлим университетнинг академик фаолиятини бошқаришда марказий ўрин тутади. 

Бўлимнинг асосий фаолияти университетнинг академик ва маъмурий-ташкилий жараёнларини мувофиқлаштиришни ўз ичига олади. Талабалар билан ўқиш жараёнида юзага келадиган барча масалалар, шунингдек, ўқув жараёнидаги техник ва ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий кўрсатмалар бўйича хизматлар “Талабаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш” бўлими томонидан тизимли тарзда тақдим этилади.

Ушбу бўлимнинг асосий хизмат ва вазифалари хусусида университетнинг “Талабаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш” бўлими бошлиғи Илҳомжон Мўминов қуйидагиларни маълум қилди.

–Бўлимнинг асосий хизматларидан бири бу QR-кодли дипломлар шакллантириш ва дипломдан кўчирмаларни беришдир. Диплом ва транскриптлар, талабалар учун керакли ҳужжатлар сифатида белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва рўйхатга олинади. Бундан ташқари, талабаларни “Moodle” тизимига рўйхатдан ўтказиш, тизимдаги шахсий профилларини янгилаш ва семинар гуруҳларига ажратиш каби муҳим вазифалар амалга оширилади. Талабаларнинг “Moodle” тизимидаги шахсий логин-паролини тиклаш ва тизимга янги талабаларни қўшиш бўйича хизматлар тақдим этилади.

Талабалар учун якуний ва оралиқ назоратлар, семинар гуруҳлари ва баҳолаш қайдномаларини шакллантириш бўйича ишлар ташкил этилади. Бу жараёнлар нафақат ўқув режаларига, балки талабаларнинг академик фаолиятини баҳолаш тизимининг янада самарали ишлашига ёрдам беради. Ўқув режаларини ва дарс жадвалини шакллантиришда эса ўқув режаларига киритилган фанлар ва дарс жадвали белгиланган тартибда шакллантирилади ва талабалар ва профессор-ўқитувчиларга етказилади. Бу ўқув жараёнининг тизимли ва самарали ишлашини таъминлаш учун муҳим ҳисобланади.

Шунингдек, бўлим халқаро алоқалар бўйича ҳам фаолият олиб боради. Хорижий университетларга академик маълумотларни жўнатиш, ўқишни кўчирган талабаларнинг академик кредитларини ҳисоблаш ва мослаштириш ҳамда хорижий талабаларнинг виза ва яшаш рухсатномаларини олиш жараёнларини бошқаришга кўмаклашиш бўлимнинг халқаро алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган хизматлар ҳисобланади. Ўқув жараёнига доир ахборот таъминотига келсак, талабаларнинг ўқув жараёнидаги муваффақиятлари ва ўқув режаларига мувофиқ фаолиятини мониторинг қилиш, баҳолаш қайдномаларини йиғиш ва якуний назоратлар бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш каби вазифалар ҳам бўлим томонидан амалга оширилади.

Архив ишлари ва талабалар ҳужжатларини расмийлаштиришда талабаларнинг шахсий ҳужжатларини сақлаш ва ҳужжатларда юзага келган хатоликларни тузатиш бўйича хизматлар тақдим этилади. Университетнинг электрон таълим тизимларида сақланган барча академик ҳужжатлар муҳофаза қилинади ва янгиланади. Ўқув жараёни техник таъминотини, якуний назоратларни ўтказиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда талабалар учун маълумот ва қўлланмалар тайёрлашни ҳам ўз ичига олади.

Юқорида санаб ўтилганлар бўлим томонидан амалга ошириладиган асосий вазифа ва хизматлар бўлиб, мазкур бўлим жами 60 га яқин вазифани ўз зиммасига олган.

Бу каби янгиликлар ва ислоҳотлар университетнинг ўқув жараёнини замонавийлаштиришга хизмат қилмоқда. Талабалар ва профессор-ўқитувчиларни янги технологиялар билан таништириш, уларга замонавий ва қулай хизматларни таклиф қилиш орқали таълим сифатини оширишга ҳаракат қилинмоқда. 

Мақсад университетнинг илғор методологияларини оммалаштириш, талабалар ва уларнинг ота-оналарига қулайликлар яратиш ва таълим сифатини оширишдан иборат.

Гулноза Бобоева, ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув жараёнини замонавийлаштириш – давр талаби