Олий судда юксак давлат мукофотлари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Олий судида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Олий суд раҳбарияти, Судьялар ассоциацияси, судьялар ва суд аппарати ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Олий суд раиси Робахон Маҳмудова иштирокчиларни халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклади.
Тадбир давомида Президент фармонига мувофиқ давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотига сазовор бўлган судья ва суд ходимларига орден ва медаллар топширилди.

Суд тизимида узоқ йиллик самарали хизматлари учун бир гуруҳ судья ва суд ходимлари "Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Мазкур эътироф суд тизими ходимларининг фидокорона меҳнатига берилган юксак баҳо бўлиши билан бирга, улар зиммасига халқимизга садоқат билан хизмат қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш йўлида янада катта масъулият юклаши таъкидланди.
Н.Абдураимова, ЎзА