Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ, Акмалжон Алижонов, Дилфуза Дададжонова, Дилфуза Жўраева, Ўткир Розиқов, Сардор Рахмуддинов, Муҳиддин Султонов, Жаҳонгир Турдимуродов, Луиза Халитова, Абдусаид Ҳожиев ва Марат Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Н.Абдураимова, ЎзА