Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ, Қаҳрамон Мирсафоев ва Маҳфират Очилова ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан И.Болтахўжаева, Б.Исроилов, Г.Парпиева, Ж.Расулов, Н.Расулов, Н.Раҳмонов, шунингдек, ўз аризасига биноан Ш.Болиев, Б.Тангабаев, Н.Хожиматов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Н.Абдураимова,
Н.Ҳайдаров (сурат),
ЎзА