Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Сенатнинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорига кўра, Наврўз Бобоқулович Раҳманов, Абдуносир Абдуҳамидович Эгамбердиев, Зоир Омонович Рустамов, Абдувоҳид Абдуқодирович Қосимов ва Ҳасан Сунатиллаевич Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
ЎзА