Олимпия шаҳарчасида “Олимпия терма жамоалари маркази” ташкил қилинади
Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, профессионал спортда селекция тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилдан Президент Олимпиадаси доирасида мусобақа ўтказиладиган спорт турлари 2 карра кўпайтирилиб, 21 тага етказилади. Энди мазкур олимпиада параспорт бўйича ҳам ўтказилиши белгиланди.
Ҳар бир туман, вилоят ҳокими ўз ҳудудида Ҳоким олимпиадасини ташкил қилади. Ушбу мусобақалар ғолиблари Президент олимпиадасига йўлланма олади.
Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлими директорлари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимларига спорт бўйича маслаҳатчи бўлади.
Пойтахтдаги 7 та олий спорт маҳорати мактаби тугатилиб, ўрнига Олимпия шаҳарчасида “Олимпия терма жамоалари маркази” ташкил қилинади. Жойлардаги 56 та ихтисослашган спорт мактаби ҳам марказнинг бошқарувига ўтади.
ЎзА