Оғабек жаҳон чемпионати совриндори
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатида 55 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини Оғабек Нафасов муносиб ҳимоя қилди.
У даст кўтариш машқида 104 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, кумуш медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтариш машқида 129 килограмм тошни кўтаришни уддалаган Оғабек яна бир кумуш медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, Оғабек Нафасов икки курашга кўра, 233 килограмм натижа билан терма жамоамизга дастлабки кумуш медалларни тақдим этди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА