ОАВ вакиллари учун пресс-тур (+видео)
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Нукус шаҳрида амалга оширилаётган йирик қурилиш ва инфратузилма лойиҳалари билан яқиндан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчилар шаҳар ҳудудида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган муҳим объектлар билан танишиб, мутахассислардан батафсил маълумот олди ҳамда жойларда олиб борилаётган ишлар жараёнини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлди.
Дастлаб Нукус шаҳри “Наўпир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида олиб борилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишилди. Ушбу ҳудудда “Max elit stroy” масъулияти чекланган жамият томонидан 135 хонадонли 3 та кўп қаватли турар жой биноси, шунингдек, “Файз магнат” масъулияти чекланган жамият томонидан 150 хонадонли кўп қаватли турар жойларнинг қурилиш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Пресс-тур доирасида иштирокчилар Нукус шаҳридаги марказий “Турон” ўйингоҳини реконструкция қилиш ишлари билан ҳам танишди. Умумий қиймати 101 миллиард 846 миллион сўм бўлган лойиҳа натижасида мазкур ўйингоҳ 12 минг нафар томошабинга мўлжалланган, халқаро стандартларга жавоб берадиган, замонавий инфратузилмага эга. Бугунги кунга қадар “Nasaf mega stroy” масъулияти чекланган жамият томонидан 72 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.
[gallery-29459]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги “2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Нукус илғор касб-ҳунар техникуми” биносини реконструкция қилиш белгиланган. Объектнинг тендер баҳоси 28,3 миллиард сўм бўлиб, шундан, 12,9 миллиард сўми молиялаштирилган. Бугунги кунда “Ustyurt trans” маъулияти чекланган жамият томонидан 6,8 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Нукус шаҳридаги “Жеке терек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 16 қаватли 80 хонадонли турар-жой биносининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда “Dek stroy Nukus” масъулияти чекланган жамият қурувчилари томонидан турар-жойнинг фасад қисмини базальт билан қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбир оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳудудда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, аҳоли учун яратилаётган шароитлар ва инфратузилманинг ривожланиши билан бевосита танишиш имконини берди.
<iframe width="830" height="454" src="https://www.youtube.com/embed/IsMn7c6F7XM" title="OAV vakillari uchun press-tur" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.