“Nvidia” ўз мижозларини сервер нархларининг ошиши ҳақида огоҳлантирди
“Bloomberg” хабар беришича, “Nvidia”нинг энг йирик мижозлари СИ чиплари ўрнатилган сервер тизимларида нархларнинг 15 фоиздан ортиқ ошиши ҳақида огоҳлантирилди.
“Microsoft”, “Google” ва “Oracle” каби йирик маълумотлар маркази операторлари билан шартнома тузган сервер ишлаб чиқарувчилари мижозларга яқинлашиб келаётган нархларнинг ошиши ҳақида хабар беришди.
Ўзгариш 2027 йил бошида етказиб берилиши режалаштирилган сервер тизимларига таъсир қилиши кутилмоқда. Компания ҳали бу маълумотга изоҳ берганича йўқ.
Айни пайтда, “The Wall Street Journal” нашри “Nvidia”нинг СИ стартапи “Poolside” билан 6 миллиард долларлик битим имзолади. Мазкур келишувдан кўзланган мақсад Хитойнинг йирик “DeepSeek” ва “Kimi K3” компаниялари билан рақобатлаша оладиган кучли СИ моделини ишлаб чиқишдир.
С.Раҳимов, ЎзА