Нуронийлар “ақл ўйини”да баҳслашди
Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Ушбу ҳафталик доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими томонидан ҳам кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш мақсадида Кармана тумани “Дўрман” маҳалла фуқаролар йиғинида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада тумандаги “Дўрман” “Қаҳрамон” ва “Кумушкон” маҳаллаларидан нуронийлар иштирок этди. Қизғин курашларга бой тарзда ўтган мусобақада биринчи ўринни Кармана тумани “Дўрман” маҳалласида яшовчи 63 ёшли кекса отахон Фарҳод Ражабов эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар фонд вилоят бўлими томонидан тақдирланди.
Абдували Бўриев,
ЎзА