Нукусни биргаликда обод қиламиз
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан Нукус туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш учун Нукус тумани марказий шифохонасига 1,1 миллиард сўм эвазига тез тиббий ёрдам машиналари ва тиббий анжомлар олиб берилди.
Вилоятнинг малакали шифокорлари томонидан Нукус тумани кўп тармоқли марказий шифохонасида 42 нафар эҳтиёжманд ва касалманд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда 13 нафарида юқори жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
Бақаншақли маҳалласидаги 2 ва 15-умумтаълим мактабларига қўшимча бинолар қуриб берилди.
Нукус тумани марказидаги 5 километр ички йўллар 3,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб таъмирланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА