Нукус дала ўқув майдонида амалий машғулот ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шимоли-ғарбий ҳарбий округида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги ва касбий маҳоратини ошириш мақсадида Нукус дала ўқув майдонида амалий машғулотлар ташкил этилди.
Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар реал жанговар вазиятларга яқинлаштирилган шароитларда гуруҳ қуроллари, танклар ва бошқа жанговар техника ҳамда қурол-аслаҳалардан фойдаланиш бўйича амалий машқларни бажардилар. Унда нишонларни аниқ нишонга олиш, ўт очишни бошқариш ва қуроллардан самарали фойдаланиш кўникмалари мустаҳкамланди.
[gallery-30536]
Шунингдек, тактик учлик ва тўртлик таркибида ўтказилган машғулотларда жамоавий ҳамкорлик, тезкор қарор қабул қилиш, вазифаларни мувофиқлаштирилган ҳолда бажариш ҳамда мураккаб шароитларда ҳаракат қилиш кўникмалари такомиллаштирилди.
Машғулотлар якунида тажрибали командирлар иштирокчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар берди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА