Норинда янгиланиш суръати ортиб бормоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Аҳоли учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Хусусан, Янги Наманган маҳалласида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаси тубдан янгиланмоқда. Ҳудудда замонавий хизмат кўрсатиш нуқталари, савдо объектлари барпо этилиб, улар ягона архитектуравий ечим асосида шакллантирилмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллада янги шифокорлик пункти, умумтаълим мактаби ҳамда мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ёш авлодни замонавий билим ва тарбия билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтираётир.
[gallery-28643]
Норин туманида амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА