Норбоев Набижон Нарзиқуловичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўқувчиларда мантиқий фикрлаш кўникмаларини шахмат ўйини орқали шакллантириш технологияси (5-7 синф ўқувчилари мисолида)” мавзусида
Норбоев Набижон Нарзиқуловичнинг 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигидан “Ўқувчиларда мантиқий фикрлаш кўникмаларини шахмат ўйини орқали шакллантириш технологияси (5-7 синф ўқувчилари мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Термиз давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 9 октябрь куни соат 10:00 даги 10/1-сон мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 190111, Термиз т. “Янгиобод” МФЙ Aт-Термизий кўчаси, 1 A-уй. Термиз давлат педагогика институти.
Тел.: (376) 221-93-56
e-mail: terdpi@umail.uz