Непал полицияси 20 банкнинг нақд пул ва тилла солинган сейфларини қидирмоқда
Непалда юзлаб одам бедарак йўқолган. Улар қидирилмоқда. Бинобарин, мамлакат полиция хизмати яна бир мушкул муаммо билан юзма-юз келган Гап шундаки, тошқин 20 дан зиёд банк биноларини ҳам ювиб кетган. Энди ушбу молиявий муассасалардан йўқолган сандиқларни топиш ва муҳофаза қилиш, беҳисоб маблағ ва қийматли воситалар бегона қўлларга тушиб қолишининг олдини олиш керак.
“The Times of India” газетаси манбаларга таяниб хабар беришича, баъзи темир қутиларда жуда кўп миқдорда нақд пул ва турли қиммат буюмлар, хусусан олтин бор.
Вакил қўшимча қилишича, сейфларнинг аксари ювилиб кетган ёки қалин лой қатлами остида қолган. Полиция ҳозир шундай бойликларни топишга ҳаракат қиляпти. Айни пайт тошқин вайрон қилган банк биноларига кириб, нақд пул ўғирлаш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА