Нематова Наргиза Исамиддиновнани “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Давлат ва бошқарув идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўзининг бой билим ва тажрибаси, фидойилиги, ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги билан мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва тараққиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, ҳудудни комплекс ривожлантириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, турли соҳаларда муҳим дастур ва лойиҳаларни рўёбга чиқариш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Нематова Наргиза Исамиддиновна “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев