Навоийликлар йога билан шуғулланмоқда
Навоий шаҳридаги "Илм-марифат боғи"да вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда Халқаро йога федерацияси ҳамкорлигида 21 июнь - Халқаро йога куни муносабати билан йога фестивали ташкил этилди.
Фестивалга Ҳиндистон давлат йога федерацияси махсус вакили Раҳул Мишра ташриф буюрди.
[gallery-7422]
Йога фестивалида навоийликлар ҳамда шаҳар меҳмонлари фаол иштирок этди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА