НАТО Европада навбатдаги логистика марказини очмоқчи
2026 йил январь ойида Руминияда НАТОнинг янги логистика маркази очилади. “Defense Express” хабар беришича, у Украина учун қурол транзитини мувофиқлаштиради.
Нашрнинг таъкидлашича, Руминия маркази Польшанинг Жешуведаги маркази билан биргаликда ишлайди. Янги марказ НАТОга ўз шериклари томонидан Украинага етказиб бериладиган қуролларнинг транзит ҳажмини, шу жумладан “PURL” механизми орқали икки баравар ошириш имконини беради.
Экспертлар фикрича, иккинчи марказнинг ташкил этилиши зарур бўлган ҳаво мудофааси тизимлари, ракеталар ва ўқ-дориларни барқарорроқ етказиб беришни таъминлайди.
С.Раҳимов, ЎзА