Наманганда ёшларнинг ташаббуслари муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Аҳмад Сувонқулов иштирокида “Наманган сув таъминоти” АЖ тизимида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланиши учун яратилаётган имкониятлар ҳамда соҳада малакали кадрларни тайёрлаш масалалари хусусида сўз юритилди.
[gallery-30551]
Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан савол ва таклифларини билдирди. Айрим мурожаатлар жойида кўриб чиқилди, билдирилган таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир якунида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлар “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раисининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА