Наманганда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов Сардоба маҳалласидаги 6-, 8- ва 10-сонли кўп қаватли уйлар атрофида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Ўрганиш давомида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш ҳамда кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштиришга қаратилган режалар муҳокама қилинди.
Жумладан, мазкур ҳудудда замонавий автотураргоҳ, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончасини барпо этиш, уйлар атрофидаги ички йўлларни бетонлаш ҳамда бетон ариқлар ўрнатиш кўзда тутилган.
Ушбу ишлар аҳолига қулайлик яратиш, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш, шунингдек, болалар ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун шароитларни яхшилашга хизмат қилади.
[gallery-32377]
Шаҳар ҳокими ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, режалаштирилган ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА