Наманганда давлатга 211 минг тоннадан зиёд дон топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида давлат қабул омборларига 211 минг тоннадан зиёд дон топширилиб, ғалла етказиб бериш бўйича шартномавий режа 100,3 фоизга бажарилди.
Жорий йил ҳосили учун вилоятда 64 минг 410 гектар майдонга ғалла экилган эди. Кузги экишдан бошлаб агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш натижасида мўл ҳосил етиштирилди.
Ғалла топшириш режасини бажаришда Мингбулоқ, Учқўрғон, Норин, Чортоқ, Тўрақўрғон, Поп, Наманган, Чуст ва Уйчи туманлари деҳқон ва фермерлари муносиб ҳисса қўшди.
[gallery-30172]
Жорий мавсумда 40 дан ортиқ фермер хўжалиги ҳар гектардан 100 центнердан зиёд ҳосил олди. Улар орасида Мингбулоқ туманидаги “Яккактол олтин замини” (102,5 центнер), Учқўрғон туманидаги “Қўғай тола Раҳимжон” (100,3), Норин туманидаги “Алишер ҳожи замини” (100,0), Тўрақўрғон туманидаги “Раҳимберди ҳожи” (100,3), Поп туманидаги “Нуриддин Рауф” (102,5), Наманган туманидаги “Сойбўйи ҳосили” (100,3), Чуст туманидаги “Азамат Азиз” (100,3) ва Уйчи туманидаги “Қумтепа ниҳоли” (100,3) фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА