Наманганда 65-халқаро Гуллар фестивалига старт берилмоқда
Айни пайтда Наманган шаҳрида 65-халқаро Гуллар фестивали муносабати билан ташкил этилган гуллар билан безатилган автомобиллар паради бошланиш арафасида.
Фестивалга ташриф буюрган меҳмонларни қарши олиш учун юзлаб автомобиллар турли рангдаги гуллар, миллий нақшлар ва замонавий композициялар билан безатилди. Парад шаҳар кўчаларига янада байрамона кайфият бағишламоқда.
Тадбирда Жанубий Корея, Хитой, Афғонистон ҳамда қўшни давлатлардан келган расмий вакиллар ва хорижий меҳмонлар иштирок этмоқда. Бугунги мусаффо ва қуёшли об-ҳаво ҳам фестиваль шодиёнасини янада кўтаринки руҳда ўтишига хизмат қилмоқда.
Гуллар билан безатилган автомобиллар карвони Наманганнинг ўзига хос гўзаллиги ва фестивалнинг халқаро нуфузини намоён этувчи энг ёрқин чиқишлардан бири бўлмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GNePYe91Cfs" title="Namanganda 65-xalqaro Gullar festivaliga start berilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тоҳир Турсунов, ЎзА