Наманганда 20 мингдан зиёд педагог аттестациядан ўтади
Наманган вилоятида педагог кадрларнинг малака тоифасини олиш ва ошириш бўйича аттестация синовлари бошланди. Жорий йилги жараёнларда 20 минг 205 нафар ўқитувчининг иштирок этиши кўзда тутилган.
Наманган шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида ташкил этилган дастлабки синовларда она тили ва адабиёти фани бўйича 860 нафар педагог ўз билим ва касбий маҳоратини синовдан ўтказмоқда.
Аттестация жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, зарур шароитлар яратилган хоналарда онлайн тарзда ўтказиляпти. Шаффофликни таъминлаш мақсадида синов жараёнлари кузатув камералари орқали қайд этиб борилмоқда.
Белгиланган тартибга кўра, педагогларга мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича 40 та тест саволи, педагогик маҳоратини баҳолашга қаратилган 10 та топшириқ берилади.
[gallery-32215]
Аттестацияда иштирок этувчиларнинг 910 нафари навбатдаги мажбурий, 19 минг 205 нафари эса навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА