Наманган нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида юнон-рум ва эркин кураш бўйича катталар ўртасидаги “Oʻzbek botirlari III – xalqaro Gran Prix” халқаро турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди .
Учинчи бор ўтказилаётган мазкур нуфузли мусобақа нафақат спорт беллашуви, балки халқаро дўстлик ва ҳамкорлик майдони сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқд а. Турнирда ҳамюртларимиз билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Буюк Британия, Хитой Тайпейи, Иордания, Саудия Арабистони, Беларусь ҳамда Туркиядан келган 400 нафарга яқин полвон иштирок этмоқ да.
Бу эса мусобақа нуфузи йил сайин ортиб бораётгани ва унинг халқаро спорт ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаётганидан далолат бер ади. Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов меҳмонлар ва ёш спортчиларни қутлаб, мусобақа иштирокчиларига муваффақият ти лади. Маросимда спортнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.
[gallery-29701]
Шунингдек, Наманганда бокс, оғир атлетика, ўқ отиш ва кураш каби спорт турларида халқаро натижаларга эришилаётгани қайд э тилди. Тадбирда сўз олганлар бундай халқаро турнирлар спортчилар маҳоратини ошириш ва янги истеъдодларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этишини таък идлади. “Oʻzbek botirlari III – xalqaro Gran Prix” турнири Наманганда спорт анъаналарини янада мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ёшларни спортга кенг жалб этиш йўлидаги муҳим тадбир сифатида эътироф эт илмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА