Музейнинг рангин дунёси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи хорижда ҳам машҳур.
Қорақалпоқ диёрига ташриф буюрадиган ҳар қандай сайёҳ, энг аввало, ушбу музейда бўлишни орзу қилиши бежиз эмас. Музейда ўзбек, қорақалпоқ ва бошқа қардош халқларнинг атоқли мўйқалам соҳиблари томонидан чизилган турли жанрдаги суратлар жамланган. Шу боис музейга келган ҳар қандай инсон ўзини рангин дунёнинг ҳайрат ва ҳаяжонлари уммонида сузиб юргандек ҳис этади.
– Музейга мамлакатимизнинг турли ҳудудлари, Осиё, Европа қитъаси, қўйингки, сайёрамизнинг барча давлатларидан сайёҳлар келади, - дейди ёш ижодкор Қувватбой Бекназаров. – Туризмни ривожлантириш мақсадида замонавий мезонлар асосида қўшимча бино қуриб битказилди. Бу яқин истиқболда музейнинг кўргазма заллари, экспонатлари намойиши имкониятларини янада кенгайтириш имконини беради.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА