Мустақиллик олимлар учун халқаро эшикларни очиб берди (+видео)
Мустақиллик Ўзбекистон олимларига жаҳон илм-фани билан интеграциялашув, хорижий илмий марказлар билан алоқалар ўрнатиш ва халқаро грантларда қатнашиш учун кенг имкониятлар эшигини очди.
Халқаро ҳамкорлик чет эллик олимлар билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш, халқаро илмий лойиҳалар ва грантларни қўлга киритиш, нуфузли хорижий журналларда илмий мақолалар чоп этишдек имкониятларга йўл очди.
Таълим ва илмий алмашинув жараёнлари ўз ўрнида ёш тадқиқотчиларнинг дунёнинг етакчи университетларида стажировка ўташи, халқаро конференциялар ва симпозиумларда фаол иштирок этиши, жаҳон илмий тажрибасини амалиётга татбиқ этишида катта аҳамиятга эга.
Бугунги суҳбатдошимиз Фанлар академияси Зоология институти директори, биология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Холматов бугунги кун олимларига яратилган имкониятлар, ушбу соҳа йўналишида эришилган ютуқлар ва халқаро ҳамкорлик ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
<iframe width="640" height="350" src="https://www.youtube.com/embed/W_om-gwMx1c" title="Mustaqillik olimlar uchun xalqaro eshiklarni ochib berdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА