“Мустақиллик кубоги”да финал баҳслари давом этмоқда
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида илк бор ташкил этилган мини-футбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақасида ҳал қилувчии ўйинлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда мамлакатимиз футбол ассоциацияси томонидан ва Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақанинг ҳал қилувчи кунида финал учрашувлари бўлиб ўтади.







Унда “MTRK” ҳамда “Renessans” — жамоалари ўзаро рақобатлашади.




Эслатиб ўтамиз, “Мустақиллик кубоги” ғолиби 25 миллион сўмлик мукофот пули билан тақдирланади. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига мос равишда 15 миллион ва 10 миллион сўмдан пул мукофоти топширилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА