Мустақиллик — ислоҳотлар ва юксак тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори
Навоий шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Мустақиллик - ислоҳотлар ва юксак тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳалар қаторида мудофаа ва хавфсизлик тизимини ҳам қамраб олмоқда. Таҳдид ва чақириқларга муносиб жавоб бериш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар учун муносиб хизмат шароитларини яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, ўзининг намунавий хизматлари билан сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди. Уларга эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Шунингдек, хизматда муносиб натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали равишда берилди.


Шунингдек, тадбирда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-онасига ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали тадбирда ҳарбий оркестр ҳамда фахрий қоровул жамоаси иштирок этиб, йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири