Мусобақа қизғин баҳслар остида ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган шахмат ва шашка мусобақалари ўз якунига етди.
Шахмат баҳсларида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар иштирок этиб, ўз ақл-заковати ва стратегик фикрлаш қобилиятини намоён этди.
Шашка мусобақаларида эса 16–21, 22–26 ҳамда 27–30 ёш тоифасидаги эркаклар ва аёллар ўртасида муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.
Мусобақа якунида тегишли ёш тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди.
[gallery-30024]
Бу каби беллашувлар ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида шахмат ҳамда шашка спорт турларини оммалаштириш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА