Мусиқа мактаби фаолияти ўрганилди
Маданият вазири ўринбосари Юсуфжон Усмонов Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби фаолияти, ўқув жараёнлари самарадорлиги ҳамда муассаса моддий-техник базасининг аҳволи билан танишди.
Айтиш керакки, ушбу ўқув даргоҳи мамлакатимизда мусиқа соҳасида ёшларга пухта билим берадиган масканлардан саналади. Унда таҳсил олаётган ўқувчилар республика ва халқаро танловларда муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда. Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган даврда мусиқа йўналишидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техника базаси, таълим жараёни ҳам талаб даражасида бўлмоғи кераклигини давлатимиз раҳбари кўп бор такрорлайди.

Маданият вазирининг ўринбосари таълим даргоҳида ўқувчилар билан мулоқотда бўлиб, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида ўқув жараённини янада такомиллаштириш, моддий-техник базани яхшилаш, болалар учун керакли ҳамма шароитларни яратиш бўйича камчиликлар аниқланди.

Тегишли масалалар ва муаммолар масъуллар билан биргаликда таҳлил қилиниб, улар ечимларининг йўллари белгилаб олинди.
Н.Усмонова,ЎзА