Муборакда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган ҳарбий қисмда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Тадбир Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши ҳамда Муборак тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди.


Учрашув давомида ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Шунингдек, ҳарбий хизматнинг шарафли ва масъулиятли экани, Ватан ҳимояси ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида ёшлар учун ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Унда иштирокчилар ҳарбий қисм фаолияти, аскарлар учун яратилган шароитлар ҳамда замонавий ҳарбий техникалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Таъкидлаш жоизки, бундай учрашувлар ёшлар қалбида ватанпарварлик, фидойилик ва юртга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири