Мўминова Мадина Мухиддиновнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Aксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда рақамли медиакомпетентликни ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш” мавзусида
Мўминова Мадина Мухиддиновнанинг 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Aксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда рақамли медиакомпетентликни ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 сентябрь куни соат 8:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй, Ўзбекистон миллий педагогика университети
Тел.: (99871) 276-75-26; факс: (99871) 276-76-51.
e-mail: kengash@edu.uz