Молдованинг янги ҳукумати Европа билан интеграцияни тезлаштирмоқчи
Партиясиз Бош вазир Василе Тофан бошчилигидаги Молдованинг янги ҳукумати Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини тезлаштириш ва Россия таъсирига қарши курашни кучайтириш режасини тузмоқда. Бу ҳақда Польшанинг етакчи таҳлил маркази – PISM таҳлилий ҳисоботида айтилган.
Яъни, мамлакат ЕИ билан музокарани 2026 йил охирига қадар жонлантириш, 2028 йилгача якунлаш ва 2030 йил тузилмага қўшилишдан умидвор.
Тадқиқотчилар бу муддат ҳаддан зиёд ишончни ифодалашига урғу берган. Шунингдек, ҳужжатда суд тизимини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш ислоҳотнинг асосий йўналишлари бўлиб қолиши таъкидланган. Қолаверса, бу нафақат ЕИ билан музокарани тезлаштириш, балки Россиянинг коррупцион ва олигархик тармоқ орқали мамлакатни беқарорлаштиришга уринишига қарши туриш учун ҳам зарур, деб ҳисобланяпти.
2026 йил июль ойидан бери Молдова Бош вазири бўлиб ишлаётган Василе Тофан “Horizon Capital” жамғармасининг сармоядори ва собиқ етакчи ҳамкори ҳисобланади. Гарвард бизнес мактабини битирган бу сиёсатчи мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишини тезлаштириш ва Аргентина Президенти Хавьер Милей сиёсатидан илҳомланган бозорга асосланган иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш тарафдори.
С.Раҳимов, ЎзА