Миробод туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан тадбиркорларнинг VI очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида Миробод туманида тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда Бизнес-омбудсман девони Тошкент шаҳар шўъбаси мудири Ф.Аҳмедов, Миробод тумани ҳокими А.Сайфутдинов, ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

50 дан ортиқ тадбиркор қатнашган учрашув давомида 30 га яқин мурожаат ва таклифлар тингланди. Уларнинг 10 га яқини жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қолган масалалар бўйича эса тегишли ижрочи ташкилотлар бириктирилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита жойларда ўрганиш, уларни тезкор ҳал этиш ҳамда Президентимизнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқоти учун долзарб масалаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

ЎзА