Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ОСА йиғилишида иштирок этди
Қувайтда ўтказилган Осиё олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг 108-йиғилишида Осиё олимпия кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.
Жорий йилнинг январь ойида пойтахтимиз Тошкентда ўтказилган ООКнинг Бош ассамблеясида янги сайланган Осиё олимпия кенгаши Президенти Шайх Жавъан Ол Соний раислигида ўтган дастлабки расмий йиғилишда ташкилот штаб-квартираси фаолияти ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш, келгуси комплекс мусобақаларга тайёргарлик жараёни, ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида расмийлар Қувайт давлати Амири шайх Мишъал ас-Сабоҳ ҳамда Валиаҳд шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашди.
Йиғилишлар доирасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси делегацияси Қувайтда ОСА мутасаддилари, шунингдек бир қатор мамлакатларнинг миллий олимпия қўмитаси вакиллари билан истиқболли масалалар хусусида фикр алмашди.
Т.Рўзиев, ЎзА