Миллий гвардия ходимлари жисмоний тайёргарликни оширмоқда (+видео)
Президентимиз раислигида жорий йил 7 апрель куни ўтказилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳоли, айниқса давлат ташкилотлари ходимлари ўртасида мунтазам спорт билан шуғулланишни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда ҳар бир вазир, тармоқ ва банк раҳбари, шунингдек вилоят ва туман ҳокимлари ўз жамоасига шахсий намуна кўрсатиши, ходимлар учун зарур шароитларни яратиши ҳамда уларни жисмоний фаолликка жалб этишда бевосита масъул экани қатъий белгилаб берилди.
Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан шахсий таркиб билан мунтазам жисмоний тайёргарлик машғулотларини янада кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур машғулотлар давомида ходимларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ошириш, чидамлилик ва тезкорликни ривожлантириш, жамоавийлик руҳини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, 3 минг метр масофага югуриш бўйича марафон ҳам ўтказилди.
Албатта, бундай тадбирларнинг ўтказилиши хизмат интизомини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кундалик фаолиятнинг ажралмас қисмига айлантириш ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг маънавий-руҳий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NEv8TIjmks4" title="Milliy gvardiya xodimlari jismoniy tayyorgarlikni oshirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА