«Мерос» жамоаси 1-ўринни эгаллади
Сирдарё вилоятида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган «Жажжи нурли юлдузлар» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди. Унда кичкинтойлар ўзларининг ижодий қобилияти, саҳна маданияти ва миллий қадриятларга бўлган муносабатини намоён этдилар.Ёқубов Жиззах вилоятида бўлиб, қатор учрашувлар, очиқ мулоқотлар ва ўрганишлар ўтказди.
Танловда иштирок этган мактабгача таълим ташкилотлари жамоалари қўшиқ, рақс, саҳна кўринишлари ва фольклор намуналари орқали ўз дастурларини тақдим этди. Болажонларнинг чиқишларида миллий урф-одатлар, қадриятлар ва халқ ижодиётига алоҳида эътибор қаратилди.


Кўрик-танлов давомида иштирокчиларнинг ижодий ёндашуви, саҳнада ўзини тутиши, жамоавий чиқиши, миллий анъаналарни бадиий ифодалай олиши ва ижро маҳорати баҳоланди.


Якуний натижаларга кўра, Мирзаобод туманидаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг «Мерос» жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Гулистон шаҳридаги 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг «Келажак юлдузлари» жамоасига, 3-ўрин эса Боёвут туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг «ҚуёшжонҒолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Танлов якунида кичкинтойларнинг саҳнадаги ҳар бир чиқиши уларнинг нафақат санъатга бўлган қизиқиши, балки эрта ёшданоқ ижодий фикрлаши, ўз қобилиятини намоён этиши ва миллий қадриятларни англаб боришида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

«Жажжи нурли юлдузлар» танлови болажонларнинг иқтидорини кашф этиш, уларни рағбатлантириш ва келгусидаги ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим тадбирлардан бири бўлди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири